Болаларни боғчага навбатга қўйиш қандай тартибда амалга оширилади?

Болаларни боғчага навбатга қўйиш қандай тартибда амалга оширилади?

Болаларни давлат МТТга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламент асосида амалга оширилади.

 

1-қадам. Ариза топшириш

 

Ота-она ёки қонуний вакил мурожаат қилади:

 

-Давлат хизматлари марказига шахсан ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн;

– шунингдек, бола туғилганда ФҲДЁ орқали туғилганлик гувоҳномаси олинаётганда бир вақтнинг ўзида навбатга қўйиш ҳам мумкин.

 

2-қадам. Боғчаларни танлаш

 

Навбатга қўйишда бир вақтнинг ўзида 3 тагача МТТ танлаш мумкин.

 

Бу сизга жой чиқиш эҳтимолини оширади.

 

3-қадам. Навбат тури белгиланади

 

Бола навбатга икки хил тартибда қўйилади:

 

– оддий навбат;

-имтиёзли навбат (агар ҳужжатлар асосида имтиёз бўлса).

Имтиёзли тоифа автоматик тарзда тизимда акс эттирилади.

 

4-қадам. Навбатни онлайн кузатиш

 

Навбат ҳолатини https://navbat.uzedu.uz сайти орқали доимий текшириб бориш мумкин.

 

Бу ерда:

 

– навбат рақами;

– қайси боғчада навбатда тургани;

– ҳаракатлар ҳолати кўринади.

 

5-қадам. Бўш жой бўлса — йўлланма берилади

 

МТТларда бўш жойлар электрон тарзда ҳисобга олинади.

 

Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими (МТБАТ) орқали автоматик шакллантирилади.

 

Шу жумладан:

 

– давлат МТТлар;

– ДХШ асосидаги нодавлат МТТлар;

– ижтимоий квоталар бўйича йўлланмалар ҳаммаси электрон тарзда амалга оширилади.

 

Бу тизим нима учун керак?

 

– тизим инсон омилини камайтириш;

– навбатда адолатни таъминлаш;

– ота-оналар учун жараённи очиқ қилишга хизмат қилади.