Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани 47-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нуриллаева Дилноза бир неча фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.
Натижалар:
Математика – 69.89 балл (А)
Рус тили ва адабиёт – 64.61 балл (B+)
Тарих – 55.84 балл (B)
IELTS 6.5 (B2)
Listening – 7.0
Reading – 6.5
Writing – 6.0
Speaking – 6.0
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри 12-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Холмўминова Нурҳаёт 5 та фандан миллий сертификатлар олиб, талабаликни нақд қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
70 баллдан юқори балл — А+ даража;
65 – 69,9 балл — А даража;
60 – 64,9 балл — B+ даража;
55 – 59,9 балл — B даража;
50 – 54,9 балл — C+ даража;
46 – 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
- А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
- B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
- А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
