Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди

Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри 12-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Холмўминова Нурҳаёт 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.

 

Натижалар:

 

Кимё – 68.6 балл (А)

 

Биология – 68.82 балл (А)

 

Ўзбек тили ва адабиёт – 53.46 балл (C+)

 

Тарих – 47.91 балл (C)

 

Математика – 46.76 балл (C)

 

Аввалроқ, навоийлик ўқувчи қиз муддатидан аввал 189 баллни нақд қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish