Ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қандай мақсадлар белгиланмоқда?

Ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қандай мақсадлар белгиланмоқда?

Эълон қилинган Стратегия лойиҳасида 2030 йилгача ёшларнинг таълим олиши, хорижий тилларни ўрганиши, бандлигини таъминлаш ҳамда халқаро таълим имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қатор мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. Жумладан, стратегияда халқаро имтиҳон харажатларини қоплаш, хорижий олийгоҳларда таҳсил олиш ва сунъий интеллект соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Муҳокамалар порталига «2030 йилгача мўлжалланган тараққиётининг устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Унга кўра, cтратегия лойиҳасида ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида 2030 йилга қадар қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилган.

 

— Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган 86 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш.

 

— Хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлашга қаратилган 2+6 дастури орқали 100 минг нафар ёшларни жалб этиш.

 

— «Ибрат фарзандлари» лойиҳасини оммалаштириш ва 3 миллион нафар ёшларни хорижий тилларни бепул (онлайн) ўрганишларини ташкил этиш.

 

— Ҳар йили 500 нафаргача истеъдодли ёшлар ва иқтидорли мутахассисларни хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш.

 

— Ёшларнинг ишсизлик даражасини 15 фоиздан 11 фоизга камайтириш.

 

— 400 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга эришиш.

 

— ИТ соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш.

 

— «Бир миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш.

 

— «Мутолаа» лойиҳаси орқали китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва 4,2 миллион нафар ёшларни қамраб олиш.

 

Аввалроқ, ушбу Фармон лойиҳасига кўра, боғча ва мактаб педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилиши ҳақида хабар берган эдик.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish