Амалдаги тартибга мувофиқ, кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўйича I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар магистратурага қабул қилинишда хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификат тақдим этишлари шарт эмас.
Кўзи ожиз абитуриентлар тоифасига кимлар киради?
Кўзи бўйича I гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномага эга бўлган шахслар;
Кўзи бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва:
— кўзи ожизлар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатни (11-синф негизида) тамомлаб, етуклик аттестатини олганлар;
— имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган бошланғич касбий таълим ташкилотлари (касб-ҳунар коллежлари) томонидан берилган дипломга эга бўлганлар;
— 9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида таҳсил олиб, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки бошланғич касбий таълим дипломи олганлар.
Агар кўзи ожиз абитуриентларнинг бакалавриат дипломи бўйича ўртача баллари:
— 100 баллик тизимда — 71 баллдан юқори, ёки
— 5 баллик тизимда — «4» ва ундан юқори бўлса, улар қўшимча давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади.
