«Сукуба» миллий университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда янги олийгоҳ ташкил этилади

«Сукуба» миллий университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда янги олийгоҳ ташкил этилади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.

 

Унда иқтисодиётнинг устувор йўналишлари учун юқори интеллектуал салоҳиятга эга кадрларни тайёрлашга эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Жиззах политехника институтини Венгриянинг нуфузли «Абуда» университети бошқарувига беришга қарор қилинди. Ўзбекистонда «Сукуба» миллий университети билан ҳамкорликда аниқ фанлар бўйича янги олийгоҳ ташкил қилиш ҳақида келишиб олинди.

 

Бу тажриба давом эттирилиб, аниқ фанлар ва техника йўналишидаги олийгоҳларимизга дунёнинг энг нуфузли университетлари жалб қилинади.

 

Яна бир масала — меҳнат бозорига йилига 300 минг олий маълумотли кадрлар кириб келмоқда.

 

Энди олийгоҳ битирувчилари ва иш берувчилар ўртасида «кўприк» бўлиб хизмат қиладиган рақамли экотизим яратилади. Унда талабаларнинг академик кўрсаткичлари ва корхоналардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар «онлайн» тарзда кўриниб туради.

 

Ушбу экотизим битирувчи курс талабалари учун ўзига мос иш топиш, корхоналарга эса малакали кадрларни жалб қилиш имконини беради.