Олий таълим тизимида 11 ойда 81 нафар ходим коррупциявий жиноятлар туфайли жазоланган

Олий таълим тизимида 11 ойда 81 нафар ходим коррупциявий жиноятлар туфайли жазоланган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнгротбой Шариповнинг «Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг ижроси ҳамда соҳада коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

 

Унда кейинги йилларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланган.

 

Аммо шунга қарамай, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, олий таълим тизимидаги коррупциявий жиноятлар кўрсаткичи, яъни коррупциявий ҳаракатлар оқибатида судланган ходимлар сони қуйидагича:

— 2023 йилда — 106 нафар ходим судланган;

— 2024 йилда — 90 нафар ходим судланган;

— 2025 йилнинг 11 ойида — 81 нафар ходим судланган.

 

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов парламент қуйи палатасининг мажлисида маълум қилган.