Январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияга рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланишига оз қолди

Январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияга рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланишига оз қолди

2026 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади.

 

Январь ойида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари 2026 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияда иштирок этишлари учун рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин бўлади.

 

Мурожаатларни:

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) – платформаси орқали (ОNE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

 

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали;

 

– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

 

Январь февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади.

 

Март май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади.

 

Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.