2-курсда ўқиётган талаба ишлаши мумкин эмасми?

2-курсда ўқиётган талаба ишлаши мумкин эмасми?

Талабани ишлашига ҳеч қандай тақиқ йўқ.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Бу ерда талабанинг нечанчи курсда ўқишини аҳамияти йўқ.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 50-бандига мувофиқ, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлаши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Бундан келиб чиқадики, талабалар бемалол ишлашлари мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Лекин меҳнат қонунчилигига кўра, талаба фақат таълимдан бўш вақтида ишлаш ҳуқуқига эга.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Фақат бир нарсага эътибор қаратиш керакки, қонунчилик ҳужжатларида алоҳида малака, билим ва кўникма талаб қиладиган соҳалар учун алоҳида талаблар мавжуд.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарорига 1-илова «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 7-1 бандига кўра, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига педагог сифатида тегишли лавозимларга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Низомнинг 7-2 бандига кўра эса , олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин ва уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий таъриф ставкаси белгиланади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Демак, агар шу соҳада талаба ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаса, у ҳолда 3-курсдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин ва унга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий таъриф ставкасида маош тўланади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Агар шу соҳада талабанинг ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти бўлса, у ҳолда 2-курсдан ишлаши мумкин бўлади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Лекин, алоҳида малака талаб қилмайдиган бошқа соҳаларда исталган курсдан бемалол ишлаш мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠