Россия Санкт-Петербург шаҳри Красногвардейск туманидаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси мактабга пичоқ билан кириб, 29 ёшли математика ўқитувчисини пичоқлаган.
Ўқитувчи орқа ва кўкрак қисмидан жароҳат олган бўлиб, ҳозир шифохонанинг реанимация бўлимида даволанмоқда. Ўқувчи ҳужумдан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган, бироқ ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилган.
Маълум қилинишича, ҳодиса сабаби сифатида ёмон баҳо эканлиги кўрсатилмоқда.
Мактаб директори ўқувчини ўртача баҳоларга эга, тинч ва тортинчоқ бола эканлигини, ўқитувчи эса мактабда 5 йилдан бери ишлаб келаётган ёш ва муваффақиятли педагог дея таъкидлаган.
Ҳозирда полиция ва тергов органлари воқеани бўйича текширув ўтказмоқда.
