Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги мактаблардан бирида директор ўқувчининг мобил телефонини болға билан синдириб, бошқаларга ибрат сифатида кўрсатганлиги ҳақида видео тарқалди.
Маълум қилинишича, директор телефонни мих билан синф тахтасига қадаб, дарс пайтида гаджетлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини намойиш этган. Ҳодиса бутун синф кўз ўнгида содир бўлган.
Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида кескин мунозараларга сабаб бўлган. Айримлар бундай ҳаракатни қаттиққўл интизом деб баҳолаган бўлса, бошқалар ўқувчининг шахсий мулкига зиён етказилганини таъкидламоқда.
Аввалроқ, дарс вақтида телефондан фойдаланадиган ўқувчиларга қандай чора кўриш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
