Бугундан хорижий тиллардан ўтказиладиган CEFR имтиҳонининг ёзма қисми бошланади

Бугундан хорижий тиллардан ўтказиладиган CEFR имтиҳонининг ёзма қисми бошланади

2025 йил 2-ярим йилликнинг инглиз, немис, араб, француз, турк, япон (B2, C1), форс (B2, C1) ва ҳиндий (B2, C1) тиллари бўйича чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ушбу синовлар учун рўйхатдан ўтиш 29 ноябргача, тўлов қилиш эса 30 ноябргача бўлган эди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Имтиҳоннинг ёзма қисми — 13-15 декабрь кунлари;⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 8 январга қадар (дам олиш кунларидан ташқари) бўлиб ўтади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Талабгорлар рухсатномаларини my.gov.uz  сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан юклаб олишлари мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация): https://telegra.ph/chet-tili-12-10-4⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Аввалроқ, 15-16 ноябрь кунлари инглиз, немис, араб, турк, испан (B2, C1), хитой (B2, C1), урду (B2, C1), пушту (C1) тиллари бўйича чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўлиб ўтган эди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠