«Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи 15 декабрдан бошланади

«Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи 15 декабрдан бошланади

«Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи лойиҳа киритиш жараёнлари 15 декабрь, душанба кунидан бошланади. 2-босқич доирасида 3 ва 5-тоифага киритилган 96 та тумандаги 5 104 та мактаб иштирок этади.

 

Эслатиб ўтамиз, «Менинг мактабим» лойиҳасида 5-синфдан 11-синфгача бўлган ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган умумтаълим мактабига доир лойиҳаларни илгари суриши ҳамда ушбу лойиҳаларга овоз бериши мумкин.

 

Ўқувчилар қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини илгари суришлари мумкин:

— автоматик тарзда — лойиҳа намуналари орасидан ўзига ёққан лойиҳани танлаш орқали;

— мустақил равишда — тақдим этилган лойиҳа намуналари орасида мавжуд бўлмаган лойиҳаларни янгидан шакллантириш орқали.

 

Мазкур босқичда иштирок этаётган 96 та туман рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

 

Маълумот учун: 1-босқичда ғолиблар аниқламанган 36 та мактаб жорий йилги 2-босқич доирасида қайтадан иштирок этиш имкониятига эга.