Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичида олмалиқлик ўқувчи 100 баллни қўлга киритди

Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичида олмалиқлик ўқувчи 100 баллни қўлга киритди

Хабарингиз бор жорий йил 24 ноябрдан 3 декабрга қадар республика бўйлаб, асосий фан олимпиадасининг ҳудуд босқичлари бўлиб ўтди.

 

Олимпиаданинг Тошкент вилояти босқичи Нурафшон шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Синовларда туман босқичларида юқори натижа кўрсатган иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.

 

Жумладан,Олмалиқ шаҳар 5-умумтаълим мактабининг 10-«А» синф ўқувчиси Саидаъзимхон Акромхонов 24 ноябрдан 3 декабрга қадар давом этган асосий фан олимпиадасида инглиз тили фани доирасида синовларда иштирок этди.

 

Олмалиқлик ўқувчи тест саволларида 100 фоизлик натижани қайд этиб, тенгдошлари орасида 1-ўринни қўлга киритди.

 

Аввалроқ, олтиариқлик ўқувчи фан олимпиадасининг ҳудудий босқичида тарих фанидан 100 баллик натижага эришгани ҳақида хабар берган эдик.