Ўзбекистонлик талабалар фармацевтика бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада фахрли 1-ўринни эгаллашди

Ўзбекистонлик талабалар фармацевтика бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада фахрли 1-ўринни эгаллашди

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабалари жорий йил 27-28 ноябрь кунлари Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида ўтказилган нуфузли халқаро фан олимпиадасида фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Ушбу олимпиадада Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан келган кучли талабалардан иборат 9 жамоа иштирок этиб, уларни ичида ўзбекистонлик талабалар гуруҳи 1-ўринни эгаллаган.

Мазкур олимпиадада фармация йўналишининг 4-5-курс талабалари жамоа бўлиб қатнашган.

Булар:

Йўлдошев Отабек – 4 курс

Холмухамедова Нигина – 4 курс

Юсуфжонов Абдурашид – 4 курс

Қувватова Заринабону – 5 курс

Мамажонов Нуриддин – 5 курс

Халқаро олимпиада 5 та фандан ўтказилган: фармакология, фармакогнозия, фармацевтик кимё, фармация менежменти ва иқтисодиёти ва фармацевтика технологияси.

«Саволлар ўзига яраша қийин бўлди, лекин ютишимизни билар эдим. Чунки мен ўз жамоамга ишонган эдим. Ҳар бир иштирокчи ўзига яраша кучли билим эгалари» – дейди жамоа сардори Абдурашид Юсуфжонов.

Мусобақа 4 босқичда бўлиб ўтган:

1. таништирув – бунда ҳар бир жамоанинг ўз юрти ва институти ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш қилинган;

2. тест синови – ҳар бир иштирокчи 50 та саволга (5 та фандан 10тадан савол) жавоб;

3. жамоавий ишлаш – 5 та фандан саволлар берилади ва уларга жамоавий жавоб бериш;

4. жамоа сардори учун 10 талик блиц савол-жавоб қисми.

Олимпиада Осиё Фанлар Академияси академиги, Халқаро Фанлар Академиясининг Озарбайжон бўлими академиги, фармацевтика фанлари доктори, профессор Сагиндикова Баян Ахметовна таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилди.

Шундай нуфузли мусобақада ғолиб чиқиш – бу фақат билим эмас, бу жасорат, меҳнат ва тердан иборат улкан ютуқдир! Уларни ушбу беқиёс ғалаба билан самимий муборакбод этамиз.

Ютуқларингиз янада бардавом бўлсин, илмий салоҳиятингиз юксалсин, оламшумул муваффақиятлар доим йўлдошингиз бўлсин!

Ўзбекистонлик талабалар фармацевтика бўйича халқаро олимпиадада фахрли 1-ўринни қўлга киритди