Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи 1-гуруҳ фанлари бўйича тест синовлари якунланди

Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи 1-гуруҳ фанлари бўйича тест синовлари якунланди

Фан олимпиадалари маркази томонидан ўтказилаётган Асосий олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқич фанлар кесимида икки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилмоқда.

 

1-гуруҳ фанлари: математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари.

2-гуруҳ фанлари: она тили ва адабиёт, шунингдек ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, немис, француз, тожик, қозоқ тиллари, тарих, география ҳамда давлат ва ҳуқуқ асослари.

 

1-гуруҳ фанлари бўйича тест синовлари кеча, 28 ноябрь куни якунланди. Унда Республика бўйлаб:

 

– кимё фанидан — 2 306 нафар,

– физика фанидан — 2 462 нафар,

– информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 2 207 нафар,

– биология фанидан — 2 314 нафар 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

 

1-гуруҳ фанлари (математика, физика, кимё, биология) 2 турда ўтказилди:

 

– ёзма иш: 5 та топшириқ, 180 дақиқа;

 

– тест: 30 та савол (очиқ-ёпиқ), 90 дақиқа.

 

Информатика фанидан эса 1 тур — 5 та масала, онлайн ечим, 240 дақиқа.

 

1 декабрдан бошлаб 2-гуруҳ фанларига старт берилади.

 

Аввалроқ, асосий олимпиаданинг учинчи босқичида (вилоят) ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига бериладиган пул мукофотлари ҳақида хабар берган эдик.

 

Режа-график билан ушбу расм орқали танишишингиз мумкин:

 

Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи — 2-гуруҳ фанлари 1 декабрдан бошланади