Биология ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2025 йил 29-30 ноябрь (шанба-якшанба) кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.
Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қуйидаги тартибда 2 сменада ташкил этилади:
29 ноябрь куни
1-сменада талабгорлар соат 7:00 дан 8:30 гача киритилади.
2-сменада соат 13:00 дан 14:30 гача киритилади.
30 ноябрь куни
1-сменада талабгорлар соат 7:00 дан 8:30 гача киритилади.
2-сменада соат 13:00 дан 14:00 гача киритилади.
Белгиланган вақтдан кеч келган ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Биология ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2025 йил 5-6 декабрь (жума-шанба) кунлари бўлиб ўтади.
Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қуйидаги тартибда 2 сменада ташкил этилади:
5-6 декабрь кунлари
1-сменада талабгорлар соат 7:00 дан 8:30 гача киритилади.
2-сменада соат 12:00 дан 13:30 гача киритилади.
Белгиланган вақтдан кеч келган ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин.
Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.
