Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади. Амалдаги меҳнат қонунчилиги бу масалада аниқ махсус норма белгиламаган.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 296-моддасига кўра, ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир. Демак, сиздаги ҳолатда ҳам иш вақтига оид меъёрлар ушбу ҳужжатда белгиланади.
Шунингдек, бунда ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра, ҳафтасига 36 соат ишлаши керак.
Таъкидлаш керакки, юқоридаги меъёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли.
Шунга кўра, сиз ҳам ҳафтасига 36 соат ва кунига 6 соат ишлашингиз лозим. Бунда Меҳнат кодексининг 204-моддасига кўра иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак.
Шунга кўра, сиздаги вазиятда 1 соатлик (одатда ташкилотларда бир соат) танаффус вақти иш вақтига киритилмайди. Демак, сизлардаги иш вақти соат 8.30да бошланса, 15.30да тугаши керак деб ҳисоблаймиз. Бу норма 1 ставка ишладиганлар учун қўлланилади.
Яъни ўқитувчи 2025/2026-ўқув йилида тўлиқ ставкада ишласа, унда у ҳафтасига 36 соат ишлаши лозим.
Сиздаги вазиятга келсак, сизнинг ставкангиз 14 соат бўлса, унда сизнинг юкламангиз 11.2 соатни ташкил этади.
Шу сабабли сизнинг иш вақтингиз ҳафтасига жами 25.2 соат, кунига эса 4,2 соатга тўғри келади.
