Ўзбекистонда ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари сони ошмоқда

Ўзбекистонда ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари сони ошмоқда

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари сони 845 тани ташкил этди.

 

 

Бу кўрсаткич 2021/2022 ўқув йилига нисбатан 18 тага ёки 2,2 % га ошган.

 

 

Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари таркиби қуйидагича:

 

 

— Касб-ҳунар мактаблари — 334 та

— Техникумлар — 272 та

— Коллежлар — 147 та

— Академик лицейлар — 92 та

 

Аввалроқ, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этган. Уларнинг 455 тасини нодавлат умумтаълим ташкилотлари ташкил этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish