Хитой дунёнинг энг йирик илмий-тадқиқот марказлари ўнталигидаги ўринларнинг ярмидан кўпини эгаллади

Хитой дунёнинг энг йирик илмий-тадқиқот марказлари ўнталигидаги ўринларнинг ярмидан кўпини эгаллади

Жорий йилда Хитой шаҳарлари биринчи марта дунёнинг энг йирик илмий-тадқиқот марказлари ўнталигидаги ўринларнинг ярмидан кўпини эгаллади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу ҳақда Nature Index (дунёга машҳур Springer-Nature Publishing Group шўбаси) хабар берди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Пекин 2016 йилдан буён ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринни эса Шанхай эгаллаган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Пекиннинг илмий тадқиқотлар ҳажми асосий кўрсаткичи — «ҳисса улуши» 2023 йилдан 2024 йилгача 9 фоиздан кўпроққа, Шанхайники деярли 20 фоизга ошди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Худди шу даврда АҚШдаги барча шаҳарларнинг дунёнинг биринчи ўнталигидаги улуши камайди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бешта илмий йўналиш бўйича алоҳида таҳлил кўрсатишича, Хитой шаҳарлари кимё, физика, Ер ва атроф-муҳит фанлари бўйича етакчиликни сақлаб турибди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Кимё бўйича улар биринчи марта ўнта юқори ўринни эгаллади, қолган иккита соҳада эса олтита ўрин Хитой шаҳарларига тегишли.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Пекин ҳар уч йўналишда дунёда биринчи ўринда.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Америка ва Европа шаҳарлари биология ва тиббиёт йўналишларида етакчиликни (ТОП-10) сақлаб турибди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠