Хабарингиз бор, умумтаълим фанларидан 2025 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлар октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.
Талабгорлар биология, физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳонига 7 ноябргача рўйхатдан ўтишган. Тўловни 8 ноябрга қадар амалга оширилган.
Тест синовлари эса 29-30 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.
Иштирокчилар ўз рухсатномаларини синовлар бошланишидан 3 кун аввал my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин бўлади. Бу бўйича яна қўшимча хабар берилади.
Қуйида миллий сертификат имтиҳонлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар расмда келтирилган.

