Декрет пули миқдори ходимнинг иш стажидан келиб чиқиб белгиланади

Декрет пули миқдори ходимнинг иш стажидан келиб чиқиб белгиланади

Савол: Мактабда лаборант бўлиб ишлайман, яқинда декрет таътилига чиқдим.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Ишхонам менга декрет пулларимни 75% ҳисоблаб тўлаб берди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Вояга етмаган 3 нафар фарзандим бор, 4- фарзандим учун декретга чиққандим.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Аслида, фарзандларим сони инобатга олиниб, 100% тўланиши керак эмасми?⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Фарзандларимнинг ҳужжатини ҳам топширганман.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, аёлларга туғуруққача 70 календарь кун, туғуруқдан кейин эса 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилганда 70 кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Шунингдек, ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори 1-иловаси — «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби» низомининг 22-бандига кўра:⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Қарамоғида 16 ёшга етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (болничний) иш стажидан қатъи назар ўртача ойлик иш ҳақининг 100% миқдорида тўланади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Демак, 3 ёки ундан ортиқ болали ходимларга 100 фоиз тўланадиган пул — болничной пули.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ У декрет пули эмас.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Декрет пулининг 75 ёки 100% бўлиши болалар сонига боғлиқ эмас, у ходимнинг шу ишхонадаги иш стажига боғлиқ.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Низомнинг 35-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажи бўлса — 75 фоиз, стаж 12 ойдан ортиқ бўлса – 100 фоиз тўланади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бунда умумий иш стажи эмас, айнан охирги ишхонадаги стаж ҳисобга олинади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠