Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 2025-2026 ўқув йили учун магистратура мутахассисликлари учун ҳужжатлар қабули бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Қабул икки босқичда ўтказилиб, тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич — суҳбатга таклиф этилган.
Бугун магистратура босқичига қабулнинг умумуий натижалари эълон қилинди.
Номзодлар ўз натижаларни natija.dsba.uz онлайн платформаси ёки @natijadsbabot орқали билиб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2025-2026 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари бўйича тасдиқланган қабул квоталари қуйидагича:
— Давлат бошқаруви – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт);
— Ҳудудларни комплекс ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт);
— Инсон ресурсларини ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт).
