Саида Мирзиёева Самарқандда янги болалар кутубхонасининг концепцияси билан танишди. У 1911 йилда барпо этилган тарихий бинода жойлашади.
Бу кутубхона Тошкентдаги кутубхонага ўхшаб, маданий ўзига хослигини сақлаган ҳолда реставрация қилинади. Лойиҳа болалар, ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари учун ижодий масканга айланиши кутилмоқда.
Лойиҳа доирасида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун аудиофонд ташкил этиш режалаштирилган.
«Кутубхона фонди 120 000 жилд китобдан иборат бўлади ва улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади.
Бу Самарқанд аҳли учун ажойиб, маънавий бойликка тўла жозибадор маскан бўлиши шубҳасиз. Лойиҳага муваффақият тилаб қоламан!» — деди Саида Мирзиёева.
