Эртага кўришида нуқсони бўлган педагоглар учун ҳам тоифа синовлари бўлиб ўтади

Эртага кўришида нуқсони бўлган педагоглар учун ҳам тоифа синовлари бўлиб ўтади

2025 йил 12 ноябрь куни аттестацияда қатнашиши белгиланган ҳамда кўришида нуқсони бўлган (бу ҳақида махсус гувоҳномаси мавжуд) педагогларнинг мурожаатлари асосида ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу педагоглар учун барча фанлар бўйича тест синовлари соат 14:00 да (бир кунда) ўтказилади.

 

Яъни шу куни тоифа синовиларда умумтаълим мактабларининг кимё ва физика фанлари ўқитувчилари иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот учун, синовларда иштирок этувчи педагоглар:

– ўзларига бириктирилган ёрдамчиси (бириктирилганлиги тўғрисидаги буйруқ ҳамда мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжат билан);

– шунингдек, тасдиқловчи ҳужжатлари ва гувоҳномалари билан келишлари шарт.