Ҳукуматнинг 2025 йил 3 ноябрда «Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва «Жасорат мактаблари» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 688-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ЧҚБТ раҳбарларига уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари (KPI) асосида эришилган натижадорлигидан келиб чиқиб, базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланади.
Ушбу устама Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари харажатлар сметаларида шакллантириладиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси доирасида тўланади.
