Эртага, 11 ноябрь соат 00:00 да саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади. Мазкур жараён 20 ноябрь соат 23:59 га қадар давом этади.
Овоз беришда фақатгина мактаб ўқувчилари ўз мактаби бўйича киритилган таклифларга овоз бера олади.
Энг кўп овоз олган таклифлар рўёби учун ҳар бир мактабга маҳаллий буджетдан 62 млн сўмдан пул ажратилади.
Жорий мавсумда 112 та тумандаги мактаблар қатнашяпти. Қолган туманлар декабрь ойида бўладиган иккинчи мавсумда иштирок этади.
Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, 22-31 октябрь кунлари мактаб ўқувчиларидан ўз мактабини қўшимча жиҳозлаш бўйича жами 112 272 та лойиҳа келиб тушган.
Бу кўрсаткич билан, «Очиқ буджет» порталида ўтказиб келинаётган ташаббусли буджетлаштириш жараёнларидаги рекорд янгиланди.
Мазкур видео орқали «Менинг мактабим» лойиҳасида қай тарзда овоз бериш мумкинлиги тўғрисида маълумот берилади.
