Ўқитувчи узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок этмаса қайта тўлов қиладими?

Ўқитувчи узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок этмаса қайта тўлов қиладими?

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги низомнинг 45-бандига кўра, педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

 

Педагог кадрлар узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди.

 

Бунда узрли сабаб билан бора олмайдиган ўқитувчи ёки унинг иш берувчиси тест кунлари вилоятда тест ўтказаётган ишчи гуруҳига узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаслиги тўғрисида ёзма билдирги бериб қўйиши керак бўлади.