Тоифа синовларида юқори натижа кўрсатган чет тиллар ва бошланғич синф ўқитувчилари маълум қилинди

Тоифа синовларида юқори натижа кўрсатган чет тиллар ва бошланғич синф ўқитувчилари маълум қилинди

Хабарингиз бор, айни кунларда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

 

3–7 ноябрга қадар мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этдилар.

 

7 ноябрь куни эса умумтаълим мактабларининг француз тили, немис тили, корейс тили, хитой тили, япон тили фанлари ўқитувчилари ва психологлари, логопед-педагоглари, дефектолог-педагоглари учун аттестация ўтказилди.

 

Аттестация синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишган:

 

– Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 17-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Азиза Зияқулова 96 балл;

 

– Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги 6-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Жанар Дуйсебаева 94 балл;

 

– Фарғона вилояти, Риштон туманидаги 31-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Гули Хомиджонова 94 балл;

 

– Сирдарё вилояти, Гулистон туманидаги 26-мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Мунаввар Эшбекова 94 балл;

 

– Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги 26-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Зилола Нажмиддинова 92 балл;

 

– Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги 338-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Азиза Байманова 92 балл;

 

– Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги 28-мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси Садоқат Алламова 92 балл;

 

– Бухоро вилояти, Ромитан туманидаги 18-мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Нафосат Джураева 90 балл;

 

– Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги 33-мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Суннатилло Очилов 90 балл;

 

– Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридаги 12-мактабнинг корейс тили фани ўқитувчиси Цитора Полвонова 90 баллни қўлга киритди.

 

Аввалроқ, тоифа синовларида юқори натижа қайд этган бошланғич синф ўқитувчилари эълон қилинганди.

 

Шунингдек, бухоролик француз ва немис тили ўқитувчилари аттестацияда юқори натижаларни қайд этишганди.