Аввал Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган Умид Раҳмонов аттестация жараёнлари бўйича фаcэбоок саҳифасида ўз фикрларини билдирди.
Мутахассиснинг ёзишича, аттестациядаги муаммоларнинг энг яхши ечими топшириқларни ва уларнинг жавобларини расман эълон қилиш ёки имтиҳон куни барча иштирокчига ўз вариантларини қоғозда бериб юборишдир.
Унинг фикрича, шунда савол тузаётган муаллифлар ҳам бошқача масъулият билан ёндашади, тушунмовчиликлар ва келишмовчиликларнинг анча қисми ҳал бўлади, «айбдор» аниқ бўлади, муаммо қаердалиги келиб чиқади.
«Аттестациядаги муаммоларнинг энг яхши ечими топшириқларни ва уларнинг жавобларини расман эълон қилиш ёки имтиҳон куни барча иштирокчига ўз вариантларини қоғозда бериб юбориш.
Шунда савол тузаётган муаллифлар ҳам бошқача масъулият билан ёндашади, тушунмовчиликлар ва келишмовчиликларнинг анча қисми ҳал бўлади, «айбдор» аниқ бўлади, муаммо қаердалиги келиб чиқади.
2021 йилдан бошлаб шу амалиётни фан олимпиадаларига жорий қилганимиз анча муаммоларни бартараф қилган эди ва қилмоқда.
Мутасаддилар ўйлаб кўрса, фойдадан ҳоли бўлмаса керак.
ПС: Фалон давлатда топшириқлар бериб юборилмайди, унинг интеллектуал мулки …. деган «креатив» фикрлардан йироқлашиш керак, иштирокчиларнинг дастлаб ишончини қозониш зарур деб ҳисоблашади, улар айбдор бўлса, ҳамманинг кўз ўнгида уни кўрсатиб бериш масаланинг тўғри ечими бўлса, керак!
Бу бир маслаҳат ва таклиф, икки томонга ҳам омад тилайман!», — деб ёзади у.

