Оҳангаронда боғча директори ва туман ММТБ бошлиғи ўртасидаги жанжал юзасидан вилоят ММТБ муносабат билдирди (видео)

Оҳангаронда боғча директори ва туман ММТБ бошлиғи ўртасидаги жанжал юзасидан вилоят ММТБ муносабат билдирди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда тумандаги 35-сонли ДМТТ директори ўртасида содир бўлган кўнгилсиз ҳолат акс этган видео тарқалди.

 

 

Унда мудира аёл жаҳл билан Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғини ураётгани тасвирланган.

 

 

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

«Мазкур ҳолат айни пайтда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, қонунда белгиланган тартибда ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Кўрилган қонуний чоралар бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади муносабатда.