ИИВ тизимидаги ўқитувчиларга миллий сертификат устамаси бериладими?

ИИВ тизимидаги ўқитувчиларга миллий сертификат устамаси бериладими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги 134-сонли фармонига кўра, умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатга эга бўлган педагогларга устамалар тўлаш тартиби белгиланган.

 

Ушбу сертификатлар орқали Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан камида B+ даража олинганда, педагогларга 20 фоиз миқдорида устама тўланади.

 

Бироқ бу устама фақат умумтаълим мактаблари педагог ходимлари учун қўлланилади.

 

Шу сабабли ИИВ ҳузиридаги академик лицей ўқитувчилари учун мазкур устама берилмайди.