Бугун технология, тасвирий санъат ва ЧҚБТ фанлари ўқитувчиларининг тоифа синови жараёнларини онлайн кузатиб бориш мумкин

Бугун технология, тасвирий санъат ва ЧҚБТ фанлари ўқитувчиларининг тоифа синови жараёнларини онлайн кузатиб бориш мумкин

Бугун, 1 ноябрь куни малака тоифа синовларида умумтаълим мактабларининг тасвирий санъат ва чизмачилик, технология (сервис хизмати йўналиши — қиз болалар учун), технология (технология ва дизайн йўналиши — ўғил болалар учун), чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчилари иштирок этадилар.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилган.

 

Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин:

 

https://cams.uzedu.uz/