Жисмоний тарбия ўқитувчиларига директор жамғармаси ҳисобидан 20% гача устама тўланади

Жисмоний тарбия ўқитувчиларига директор жамғармаси ҳисобидан 20% гача устама тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 662-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 823-сонли қарорига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

 

Хусусан, директор жамғармасини ташкил этишнинг мақсад ва вазифаларига қуйидаги қўшимчалар қўшилди:

 

 

– ўз фаолиятида ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини рағбатлантириш;

– умумтаълим муассасасининг директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар тўлаш;

– умумтаълим муассасаларида ташкилий этилган «Заковат» интеллектуал клубларининг координатори бўлган ўқитувчиларга уларнинг таъриф ставкасининг 50 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўлаш.

 

 

Унга кўра, ўз фаолиятида ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини рағбатлантириш учун Низомнинг 20-бандига асосланиб, мумкин бўлган устамага қўшимча равишда жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоизгача рағбатлантирилиши мумкин.

 

 

Бунда рағбатлантириладиган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари рағбатлантириладиган йилдан аввалги бир календар йил (январь декабрь ойлари) давомидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасига киритилган спорт мусобақаларидаги иштироки ҳамда халқаро ассоциациялар томонидан ўтказилган Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро олимпиадаларда эришган натижаларидан келиб чиқиб, ички гуруҳ томонидан ҳар йили 15 январгача бир календар йил (январь декабрь ойлари) учун базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоизгача ҳар ойлик устамалар қуйидаги тартибда белгиланади:

 

– спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киртганлиги учун – 5 фоиз;

– спорт мусобақаларининг Республикаси босқичида совринли ўринларни қўлга киртганлиги учун (1-3 ўрин) – 10 фоиз;

– халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киртганлиги учун – 20 фоиз.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish