Аттестация якунида амалдаги тоифаси олий ва 1-тоифа бўлган ўқитувчилар учун 2 та натижа чиқади

Аттестация якунида амалдаги тоифаси олий ва 1-тоифа бўлган ўқитувчилар учун 2 та натижа чиқади

Ҳукуматнинг 2025 йил 28 апрелдаги «Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 264-сон қарорига кўра, тоифа тестлари якунида амалдаги тоифаси Олий ва биринчи тоифа бўлган ўқитувчилар учун 2 та натижа чиқади:

 

 

– биринчи натижа – малака тоифаси учун;

 

– иккинчи натижа эса «Йил ўқитувчиси» танлови учун.

 

 

Тест бошида эса Олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга қуйидагича эслатма ҳам берилади.

 

 

Маълумот учун, талабгорнинг малака тоифа (тест) синови натижалари белгиланган талабларга мос келган тақдирда, Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» танловига номзод сифатида инобатга олиниши мумкин.

 

 

Бунда малака синовларида бериладиган 50 та тест топшириғи қуйидаги тартибда алоҳида балл билан баҳоланади:

 

 

Мутахассислик фанидан (35 та) — ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл;

 

Педагогик маҳорат (10 та) — ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл;

 

Касб стандарти (5 та) — ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish