Бугун, 21 октябрь Республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун январь июнь ойларида ўтказилаётган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовларига старт берилди.
Айни вақтда, Рус тили (миллий), Рус тили ва адабиёти (рус), Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари иштирок этмоқдалар.
Эндиликда педагоглар Малака (тест) синовларида берилган жавобларини текшириб кўришлари мумкин. Бунинг учун pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий кабинетдан «Малака синов натижа баллари» кўрсатилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босишлари керак бўлади.


Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш мақсадида аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди.
