Мақбуллаштирилган кундузги (part-time education) таълим шакли қандай ва қачондан йўлга қўйилади?

Мақбуллаштирилган кундузги (part-time education) таълим шакли қандай ва қачондан йўлга қўйилади?

«Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ–637-сонли Қонунига айрим қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиш бўйича лойиҳа эълон қилинди.

 

Қонун лойиҳасида Мақбуллаштирилган кундузги таълим ҳақида ҳам алоҳида модда киритилган.

 

16/1-модда. Мақбуллаштирилган кундузги таълим

 

Мақбуллаштирилган муқобил кундузги таълим (part-time education) олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модуль тизимига асосланган, талабаларнинг ўқиш ва ишлашини биргаликда олиб бориш имконини берувчи, ўқиш анъанавий кундузги таълим шаклига қараганда кўпроқ мослашувчан ва вақт бўйича қулайлик яратадиган, ҳафталик ўқув юкламаси (соатлари) камайтирилган, ўқиш давомийлиги кундузги таълим шаклига нисбатан камида бир ярим баробар кўп ўқиш муддатини ташкил этадиган ва бакалавриатда 8 йилгача, магистратурада 4 йилгача бўлган ўқиш давомийлигидаги таълим шаклидир.

 

Мақбуллаштирилган кундузги таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish