Ҳукуматнинг 2024 йил 16 августдаги 514-сон қарорига кўра, «табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови ғолибларининг давлат олийгоҳида тўлов-контракт асосида ўқиётган бўлса контракт суммасини айрим қисми қоплаб берилади.
Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
– аҳоли орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш;
– аҳолининг табиатни асраш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш;
– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш;
– чиқиндиларнинг аҳоли саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш;
– соҳада кўп йиллар садоқат билан фаолият юритиб келаётган ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш;
– кўп йиллар фаолият юритиб келаётган соҳа ходимларининг фарзандлари ва невараларининг таълим олишини қўллаб-қувватлаш.
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови ғолибларининг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига бир йиллик контракт суммаси, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми тўлаб берилади.
Бунда талабалар зиммасига келгусида давлат органлари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
