Тоифа тестларини ўз вилоятида эмас, бошқа вилоятда топшириш мумкинми?

Тоифа тестларини ўз вилоятида эмас, бошқа вилоятда топшириш мумкинми?

Савол:  Мен Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидаги Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи-методист бўлиб ишлайман. Август-декабрь ойлари аттестациясида навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этяпман. Бизда ДМТТ педагогларининг тоифа тестлари 24 октябрь куни Нукус шаҳрида ўтказилиши белгиланибди. Мен ноябрь ойида Тошкент шаҳрида малака ошириш курсларида бўламан. Тоифа тестларини Тошкент шаҳрида топширсам бўладими? Мумкин бўлса нима қилишим керак?

 

 

Бўлади, албатта. Бунинг учун Сиз Тошкент шаҳрида тоифа тестларини ўтказаётган ишчи гуруҳига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилишингиз керак бўлдади.

 

 

Шунга ўхшаш ҳолатлар бошқа педагогларда вужудга келса, улар қайси ҳудуд (вилоят)да тоифа тестларини топшириш имконияти бўлса, ўша ҳудуд (вилоят)да тест ўтказаётган ишчи гуруҳига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилишлари керак бўлади. 

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish