Бугун она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига тўлов қилишнинг сўнгги куни

Бугун она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига тўлов қилишнинг сўнгги куни

Хабарингиз бор, умумтаълим фанларидан 2025 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлар октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.

 

 

Талабгорлар она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш жараёни 10 октябрга қадар (шу куни ҳам) давом этди.

 

Тўлов қилиш 11 октябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Тест синовлари 1-2 ноябрь кунлари ўтказилади.

 

 

Миллий сертификат учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

 

 

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин.

 

Бугун она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига тўлов қилишнинг сўнгги куни

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish