Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 6 октябрдаги 3515-1-сонли «Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қўшма қарорга кўра, хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар тан олиниш параметрларига айрим ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (аутҳоризед тест cэнтерс) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида имтиҳонни топширмасдан, масофадан олинган сертификатлар (Ремоте, Ҳоме Эдитион ва бошқа турдаги сертификатлар) учун устамалар қўлланилмайди ҳамда ушбу сертификатла умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимгакиришда ва ишга қабул қилишда тан олинмайди.
Аввалги таҳрирда бу турдаги сертификатларга фақат имтиёз ва устамалар қўлланилмаслиги кўзда тутилган эди, энди эса ишга қабул қилиниш жараёнида ҳам ваколатли ташкилот вакилларининг назорати остида топширилган синов натижаларига кўра берилган сертификатларгина инобатга олинади.
