Жорий ҳафта якунига қадар барча талабаларга стипендия тўловлари амалга оширилади — Вазирлик

Жорий ҳафта якунига қадар барча талабаларга стипендия тўловлари амалга оширилади — Вазирлик

Ижтимоий тармоқларда айрим олий таълим муассасалари талабаларига стипендия ўз вақтида тўланмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

 

Маълум қилинишича, барча олий таълим муассасаларида юқори босқич талабаларига стипендиялар тўлаб берилган. Айрим олийгоҳларда эса 1-босқич талабаларига стипендия тайинлаш бўйича буйруқларни расмийлаштириш ва банк пластик карталарини очиш жараёнида кечикиш кузатилгани сабабли тўловлар вақтинча амалга оширилмаган.

 

 

Ҳозирда мазкур буйруқлар тўлиқ расмийлаштирилмоқда ва жорий ҳафта якунига қадар барча талабаларга стипендия тўловлари амалга оширилиши белгиланган.