Хорижий ва нодавлат ОТМларнинг давлат гранти учун 2025-йил 11-октябр (шанба) куни бўлиб ўтадиган имтиҳон рухсатномалари эълон қилинди.
Талабгорлар рухсатномани my.uzbmb.uz сайтининг шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.
Рухсатномада тест ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган. Талабгорлардан белгиланган вақтда келиш сўралади.
11-октябр куни тест синови битта сменада ўтказилади. Бинога кириш фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) орқали амалга оширилади.
1-смена учун кириш вақти: 7:30 дан 8:30 гача. Соат 8:30 дан кейин келганлар тест синовига киритилмайди.
Имтиҳон биносига ортиқча буюмлар (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув қуроллари, ичимлик, овқат ва шахсий буюмлар) олиб кириш тақиқланади.
