Президентнинг 2025 йил 16 сентябрдаги «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–286-сон қарорига кўра, 2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Маълумот учун, ҳозирда мазкур жараёнда талаба маълумот ёки ҳужжатларни декан ўринбосарига, факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўлимига ёки талабаларни уй-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи олийгоҳ бўлимига топшириши керак. 1 ноябрдан эса бу тартиб ўзгаради.
Бундан ташқари, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари ҳам 2026 йил 1 январдан Ягона портал орқали кўрсатилади.
Эслатиб ўтиш лозим, талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади:
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
