«Келажак» марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича вазир буйруғи қабул қилинди

«Келажак» марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича вазир буйруғи қабул қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабдан ташқари таълимни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарори ижроси ҳақида»ги 368-сон буйруғи қабул қилинди.

 

 

Унга кўра, 2025 йил 1 октябрдан тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри болалар кутубхоналарининг 182 та штат бирлиги «Келажак» марказларига ўтказилади.

 

 

Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси 2026 йил март ойига қадар «Келажак» марказлари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш бўйича платформа ишга туширилади.

 

 

Қорақалпоғистон мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқларига бир ой муддатда ҳудудий ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда «Келажак» марказлари биноларига жойлаштирилган бошқа ташкилотларни чиқариш чораларини кўриш топширилган.

 

 

Шунингдек, Бухоро вилояти, Наманган вилояти, Самарқанд вилояти ва Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бир ой муддатда «Келажак» марказлари ҳузурида болалар сайёҳлик базалари фаолиятини йўлга қўйиши белгиланган.

 

 

Бунда болалар сайёҳлик базасининг тўлиқ фаолият кўрсатиши учун ҳудудий ҳокимликнинг алоҳида концепцияси ишлаб чиқилади ҳамда мавжуд биноларни таъмирлаш, янги биноларни қуриш ҳамда ҳар йили молиялаштириш манбалари, автобус ва тегишли транспорт воситалари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

 

368-сон буйруқ — Файлни юклаш