Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати олий таълим муассасаларида навбатдаги чекловни жорий этди. Унга кўра, университет ўқитувчилари ва тўртинчи даражадан паст лавозимдаги ходимларга иш вақтида смартфон ишлатиш тақиқланади. Бу ҳақда Афгҳанистан Интернатионал нашри мамлакат Олий таълим вазирлигининг расмий ҳужжатига таяниб хабар берди.
Вазирлик ҳужжатида таъкидланишича, смартфонлардан фойдаланиш «ишни мураккаблаштиради ва чалғитади». Шу сабабли университетлар ва коллежларда профессор-ўқитувчилар, шунингдек, тўртинчи даражадан паст бўлган маъмурий ходимларга иш вақтида телефон олиб кириш ва ундан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, тўртинчи даражадан юқори лавозимдагиларга ҳам смартфонлардан фойдаланишни аста-секин камайтириш тавсия этилган.
«Илм аҳли университет ичида смартфондан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас», дейилади «Толибон» Олий таълим вазирлигининг расмий баёнотида.
