Педагогика факультети битирувчилари қайси соҳаларда ишлаш имкониятига эга?

Педагогика факультети битирувчилари қайси соҳаларда ишлаш имкониятига эга?

Педагогика таълим ёналиши бўйича бакалавриат битирувчилари ўқишни тамомлагандан сўнг, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида, мактабдан ташқари таълим муассасаларида тарбия фанларидан замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс бериш, педагогика таълим фанлар йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш, таълим тизимида кабинет мудири, лаборант ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш ишлаб чиқариш корхоналари лабораторияларда комплекс масалаларни ечиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

 

Ишлаши мумкин бўлган муассасалар:

 

 

– умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида;

– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги идораларда;

– таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида;

– маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида;

– давлат бошқарув органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассасаларида.

 

 

Битирувчилар қуйидаги касбий фаолият бўйича ишлашлари мумкин:

 

 

– умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси касб стандартига мувофиқ умумий ўрта таълимда тарбия фани ўқитувчиси мақомида педагогик фаолият олиб бориш;

– ўрта махсус ва профессионал таълимда педагогика фани ўқитувчиси сифатида педагогик фаолият олиб бориш;

– Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида лаборант сифатида фаолият юритиш каби ишлари билан шуғулланиш;

– умумий ўрта таълим мактаби директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасасини бошқариш;

– маҳаллада ёшлар етакчиси;

– таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб фаолият олиб бориш;

– умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида лаборант, кабинет мудири, методист сифатида фаолият юритиш каби комплекс масалаларни мажмуасини қамраб олади.