Пойтахтда ярим йил давомида мактаб қурилмагани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Пойтахтда ярим йил давомида мактаб қурилмагани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Бу масалага Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

 

Унга кўра, 2024 йил давомида Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, шунингдек, ҳукумат қарорлари доирасида 28 та таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган.

 

 

Жумладан, 2 та янги мактаб қурилди, 21 та мактабда қўшимча бино барпо этилди (реконструкция), 5 та мактаб эса капитал таъмирдан чиқарилган. Ушбу ишлар натижасида 17 900 нафар ўқувчи учун янги ўринлар яратилди.

 

 

2025 йилда ҳам ушбу дастур асосида ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, Яшнобод туманидаги «Боғбон» МФЙ ҳудудида 1650 ўринли янги мактаб қурилмоқда.

 

 

Бундан ташқари, 12 та мактабда қўшимча бино қуриш ишлари олиб борилмоқда, 7 та мактаб эса мукаммал таъмирланмоқда. Жорий йилда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида жами 11 490 ўқувчи ўрни яратилиши режалаштирилган.