Ўқитувчилар аттестацияси учун қанча тўлов қилинади?

Ўқитувчилар аттестацияси учун қанча тўлов қилинади?

Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича низомнинг 21-бандида педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган.

 

 

Тўловлар миқдори қуйидагича:

 

 

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи ( 2025 йил 1 августдан бошлаб 412 минг сўм);

 

б) pedagog.uzedu.uz – платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм);

 

в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм).

 

 

Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС РАҚАМИГА ўтказиш керак бўлади.

 

 

Эслатма! 2025 йил август декабрь ойларида бўлиб ўтадиган аттестация синовлари учун тўловлар 5 октябрга қадар (шу куни ҳам) давом этади.