Коллеж ва техникумларда ўқувчи хотин-қизлар давлат гранти асосида таълим олади

Коллеж ва техникумларда ўқувчи хотин-қизлар давлат гранти асосида таълим олади

Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-сентябрдаги 516-сон қарорига мувофиқ, коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал қишлоқ хўжалиги соҳаларида таълим олаётган қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олишлари мумкин.

 

Бунинг учун талабгор 10-октябрга қадар коллеж (техникум) директори номига ариза билан мурожаат қилади.

 

 

Коллеж (техникум) директори 3 иш кунида аризаларни кўриб чиқади ва умумлаштириб, ҳудудий бўлинмаларага тақдим этади.

 

 

Ҳудудий бўлинмалар умумлаштирилган маълумотларни 15-октябрга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборaди.

 

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 20-октябрга қадар умумлаштирилган хотин-қизларнинг якуний рўйхатини шакллантиради ва тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идораларга юборaди.

 

 

Тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идоралар 25-октябрга қадар хотин-қизларни давлат гранти асосида таълим олишлари учун маблағ ажратиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.

 

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш кунида мурожаатлар асосида грант учун маблағ ажратади.